Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львовга кўчирилди
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевдан Львов шаҳрига вақтинча кўчирилди.
Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган. Элчихонанинг электрон почта манзили: [email protected] ҳисобланади.