Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ерали Туғжанов тегишли лавозимда Бейбут Атамқуловнинг ўрнини эгаллади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ерали Туғжановни мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади, хабар беради Tengrinews.

Тоқаев бошқа бир фармон билан Бейбут Атамқуловни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этди.

Ерали Туғжанов 1963 йил 13 майда Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилган. 1988 йилда Қарағанда давлат университетини, 1994 йилда эса Қозоғистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.

Элчи лавозимига тайинлангунга қадар у Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектеновнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жаҳон