Бугун Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун (18-март) Самарқанд вилоятига ташриф буюради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Икки кунлик сафар давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиши билдирилди.





