Ўзбекистонда яна 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда 22 июнь куни 419 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўрп, 22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 107 266 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 10 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 27 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 14 нафари Наманган вилоятида,
  • 64 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 72 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 23 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 16 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 33 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 22 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 174 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Хоразм вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 180 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 103 074 (+528) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 722 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3470 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар