Сурхондарёда номаълум ҳайвон болалари топилди
Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Музрабод туманида одамлар қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни уриб ўлдирди» сарлавҳа остидаги видеомурожаат юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ИИБ билан 24-25 май кунлари ўрганиш ишлари олиб борилгани Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати маълум қилинди.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Хабарга кўра, номаълум ҳайвон томонидан 10 дан ортиқ чорва моллари бўғизлаб кетилганлиги ва маҳалла фуқаролари йиғилиб, тунда ҳайвонни таъқиб қилиб, таёқлар ёрдамида уриб ўлдирганликларини маълум бўлган.

Фото: Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Қайд этилишича, «Орият» маҳалласи ҳудудидаги «Шомуродов Акбар» фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинган.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳайвон боласи қаровсиз қолиб кетганлиги ва ушбу ҳайвонни сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.





