«Психологлар аҳволимни оғирлаштирарди»: Муниса Ризаева жонига суиқасд қилмоқчи бўлган давр ҳақида сўзлаб берди

Ҳаётининг ушбу даври икки йил давом этган.

Ўзбек каналларида ижодкор  Муниса Ризаеванинг янги интервьюсидан парчалар пайдо бўлди. Видеода ижрочи тахминан икки йил олдин ҳаётига нуқта қўйиш истаги бўлганини очиқчасига сўзлаб берди.

«Мен тинимсиз депрессиядан азият чекардим ва ҳатто жонимга суиқасд қилмоқчи бўлгандим. Энг даҳшатлиси, мен психологларга мурожаат қилардим, улар эса, аксинча, аҳволимни оғирлаштирарди», — дейди Муниса Ризаева.

Бир оз вақтдан сўнг хонанда муносиб мутахассисни топишга ва психологик муаммоларини бартараф этишга муваффақ бўлган.

Янгиликлар