Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзгидромед 27-29 ноябр кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи 27 ноябрда +18…+23 даража, 28 ноябрда +12…+17 даража, 29 ноябрда +8…+13 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 29 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи 27-28 ноябрда +20…+25 даража, 29 ноябрда +15…+20 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 29 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 ноябрда кечаси +5…+10 даража, кундузи +18…+23 даража, 28 ноябрда кечаси +7…+12 даража, кундузи +18…+23 даража, 29 ноябрда кечаси +9…+14 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 29 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-28 ноябрда кечаси +7…+12 даража, кундузи +20…+25 даража, 29 ноябрда кечаси +9…+14 даража, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи 27-28 ноябрда +17…+22 даража, 29 ноябрда +15…+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 29 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи 27-28 ноябрда +12…+17 даража, 29 ноябрда +6…+11 даража бўлади.