Самарқанд шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақи ошди
Самарқанд шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи миқдорлари 15 апрелдан бошлаб ўзгарди. Бу вилоят ҳокими қарорида белгиланди.
Янги тартибга кўра, шаҳардаги автобус, электробус ва трамвайларда қатнов учун йўлкира:
• нақд пул орқали тўланганда — 3000 сўм;
• банк карталари ёки АТТО транспорт картаси орқали тўланганда — 2000 сўмни ташкил этади.
Қарорга мувофиқ, аҳолининг айрим тоифалари учун — жумладан, пенсионерлар, ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланган.
Ҳокимлик ушбу чорани электрон тўлов тизимидан фойдаланувчи йўловчилар сонини ошириш, тарифларни табақалаштириш орқали йўловчи транспорти корхоналарининг молиявий ва хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида жорий этганини билдирди.