Самарқандда Nexia ҳайдовчиси юк машинасига урилиб, ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида 27 октябрь куни одам ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса 27 октябрь куни соат 04:00 атрофида Ғазира маҳалласидан ўтган йўлда юз берган. Nexia ҳайдовчиси ўзи томондаги йўл четида носоз ҳолда тўхтаб турган «KamAz-5511» юк машинасининг олд ўнг томонига бориб урилган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир жароҳат билан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.