Октябрьда солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятининг фаоллиги таҳлил қилинди.

Мониторинг натижаларига кўра, октябрь ойида солиқ тушумлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 15% га ўсиш билан ижобий динамикани кўрсатди. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини барқарорлигидан далолат беради.

Солиқ тушумларининг ҳудудий динамикаси таҳлиллари қуйидаги тенденцияларни кўрсатмоқда.

Сурхондарё вилоятида солиқ тушумлари бўйича энг юқори ўсиш қайд этилди – 15,4%. Хоразм, Андижон ва Самарқанд вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди – мос равишда 12,1%, 11,2% ва 11,1%. Энг катта ўсиш Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, 18,9% ни ташкил этди.

Солиқ тушумлари бўйича таҳлилда даромад солиғи 18,2% га ошган, бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг ошганлигини кўрсатади. Мулк солиғи 38,9% га, ер солиғи эса 26,3% га кўтарилган.

Божхона тўловлари бўйича тушумлар 10,4% га ошди. Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Қашқадарё вилоятида қайд этилди ва 120% дан ошди. Шунингдек, Сирдарё вилоятида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди — 60% дан ортиқ. Бухоро ва Жиззах вилоятларида ўсиш қарийб 50% ни ташкил этди.

Иқтисодиёт