Жиззахдаги янги қурилган стадионнинг том қисми қулаб тушди
Жиззах вилоятидаги матада 1,1 млрд сўмга қурилган сунъий қопламали стадионнинг том қисми қулаб тушди. Бунга «Ягона буюртмачи хизмати» муносабат билдирди.
Қайд қилинишича, объект Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК буюртмачилигида ҳамда «Сувиншоот қурилиш лойиҳа» МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳа шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадион том қисмининг қулаб тушишига кучли табиий офат — шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлгани аниқланган. Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳага мувофиқ тиклаш ишлари амалга оширилади ва стадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилади.