Андижонда 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Андижон вилояти Асака туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 16:00 ларда Асака тумани «Файзобод» МФЙ Файзобод кўчасидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Ҳайдовчи У.Б. ўзининг Маlibu-2 русумли машинасини бошқариб келаётиб, олдидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Ў.А. бошқарувида бўлган Damas русумли машина билан тўқнашув содир этади. Сўнг йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи А.Н. бошқарувида бўлган Lаcetti русумли автомашинага бориб урилади.
Тўқнашув оқибатида 3 та автомашина техник шикастланган. Damas автомашинаси йўловчиси 2009 йилда туғилган Ю.М. тан-жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.





