Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сезилди
Бугун, 19 июл куни Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. 
Манбага кўра, 19 июль куни соат 12:26 (Гринвич бўйича соат 07:46) да Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 512 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 36,69 градус, шимолий кенглик 69,88 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 5,4 баллга, чуқурлиги 227 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 512 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 3 балл, 239 километр;
- Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 416 километр;
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 421 километр;
- Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 432 километр;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 433 километр;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 442 километр;
- Андижон вилоятида 2 балл, 503 километр;
- Наманган вилоятида 2 балл, 504 километр;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 километр.





