Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat — DABS) Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси техник носозликлар туфайли узилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, электр таъминоти 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да тўхтатилган. Натижада Афғонистон Тожикистондан сотиб олган электр энергиясини тақсимлашга мажбур бўлган. Электр энергияси асосан йирик шаҳарлар ва ижтимоий объектларга йўналтирилади.

Афғонистонда электр энергияси биринчи навбатда шифохоналар ва муҳим хавфсизлик идораларига, шундан сўнг аҳоли турар жойларига тақсимланади. Афғонистон кўпроқ қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан импорт қилинадиган электр энергиясига таянади.

Янгиликлар