Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати расман тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ваколати тугатилди. Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 26 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида Марказий сайлов комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда қайд этилишича, 95-Чиноз сайлов округида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал—демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Расул Кушербоев ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш бўйича ёзма ариза берган. У ўз аризасида депутатликдан кетиш сабабини кўрсатмаган.
Расул Кушербоевнинг ваколатини тугатиш бўйича қарор бир овоздан маъқулланди.





