Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йщлнинг қарама-қарши йўналишга ўтиб ҳаракатланган автомобиль ўз йўлида келаётган велосипедчини уриб юборди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Яйпан—Ўқчи—Шойимбек автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган. Шундан кейин автомобиль йўл бўйидаги хонадонлардан бирининг деворига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этган.