Ҳиндистонда 50 нафар мактаб ўқувчиси жазирама иссиқ туфайли ҳушидан кетди

Биҳар штати Шайхпур туманиниг Манкаул ўрта мактабида ҳаво ҳарорати 40° – 44° даражагача кўтарилгани сабабли камида 50 нафар ўқувчи ҳушидан кетди. Бу ҳақда Ҳиндистон ОАВларига таяниб, «1NEWS.AZ» хабар бермоқда.

Дастлаб 6 нафар ўқувчи ҳушини йўқотган, кейинчалик эса уларнинг сони янада ошган, дея хабар беради Ҳиндистон матбуоти.

Ҳодиса ўқувчилар ибодат йиғилишига қатнашиб, сўнг дарсга қайтганида бошланган. Буларнинг барчаси мактаб ва қишлоқда тартибсизликларни келтириб чиқарган. Мактаб директори Суреш Прасад воқеа ҳақида зудлик билан соғлиқни сақлаш бошқармасига хабар берган ва тез ёрдам чақирган.

Биз уларни сув ва электролитлар билан таъминлаб, тез ёрдам чақирдик. Аммо тез ёрдам келмади ва биз уларни шахсий транспортда касалхонага олиб бордик– деди директор.

Садар касалхонаси шифокори Сатьендра Кумарнинг айтишича,– штат ҳаддан ташқари иссиқликни бошдан кечирмоқда. Ҳодиса ўқувчилар эрталаб нонушта қилмагани ва ҳаддан ташқари сувсизлангани туфайли содир бўлган.

Бошқа мактаб ва ҳудудларда ҳам жазирама иссиқдан болалар ҳушидан кетишган. Ҳудуддаги ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 45° даражагача кўтарилган.

Янгиликлар