Самарқандда ёш боласини калтаклаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида аёл ёш боласини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, 24 декабрь куни Ургут тумани «Ватак» маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. Россияда ишлаш мақсадида кетган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиш жараёнида ўрталарида келишмовчилик содир бўлган. Шундан сўнг аёл турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолатни телефон аппаратида видеотасвирга олган. У видеони турмуш ўртоғига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида», дейилади хабарда.

Янгиликлар