Когон шаҳрида 200 дан ортиқ битирувчи талабаликка қабул қилинди

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 11 та мактаб директорлари ҳамда ўқитувчилари томонидан ўқув жараёнларини яхшилаш, битирувчи ёшларни олий ўқув юртларига ўқишга кириши мақсадида беш йиллик режалар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Когон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Когон шаҳар ҳокимлигида 13 октябрь, сешанба куни Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Мустафоева Дилфуза Неъматуллаевна ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида мактаблар томонидан тайёрланган режаларнинг тақдимоти бўлиб ўтган.

Тақдимот бошланишидан олдин Когон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Ўктам Эшонқулов олий тоифадаги ўқитувчилар 2019 йилга нисбатан 25 тага кўпайганини, бундан ташқари эркак ўқитувчиларнинг сони 90 нафарга етганлиги, 675 нафар битирувчилардан 203 нафари олий ўқув юртларига ўқишга кирганлигини айтган. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбаттан 5 фоизга ошган.

Фото: Когон шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева ҳар бир ўқувчи билан шаҳсан директорнинг ўзи шуғулланиши, ўқувчи болаларнинг айнан нимага қизиқиши борлигини аниқлаб, ўша йўналишда билим бериб бориш кераклигини таъкидлаган. Мактабни тугатган битирувчиларнинг олий ўқув юртига киролмаганлари билан ҳам алоҳида шуғулланиб касб-ҳунарга йўналтириш кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 4,5 мингдан ортиқ мактаб битирувчиси ҳамда Самарқандда 5700 нафар мактаб битирувчиси талаба бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институтига 13 нафар хотин-киз имтиёз асосида талабаликка қабул қилинганди.

Янгиликлар