Машинасида «гашиш» сақлаган шахс қўлга олинди

Фарғонада «гашиш» гиёҳвандлик моддасини автомашина салонида сақлаган шахс қўлга тушди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни Қўштепа туманида Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилган. Тадбир давомида фуқаро А.А.га тегишли Nexia 3 русумли автомобилининг магнитофони тагида «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Гиёҳванд модда далилий ашё тариқасида бошқарма ходимлар томонидан олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг ушбу моддаси бўйича жиноят содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Янгиликлар