Қашқадарёдаги «роддом»да аёл вафот этди
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги туғруқ комплексида аёлнинг аҳволи оғирлашиб, вафот этгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Косон тумани прокуратураси томонидан қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тегишли экспертизалар тайинланган. Текширувнинг бориши алоҳида назоратга олинган», дейилади хабарда.





