2025 йилда вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағ маълум бўлди
29 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат буджетини эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги 18 та вазирлликка жами 195 трлн 763 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилган.
Шунингдек, 2025 йилда бошқа давлат идораларига 49 трлн 989 млрд сўм йўналтирилиши очиқланди.
Вазирликлар ажратиладиган маблағ миқдори:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — 95 трлн 920 млрд сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзга хизмат кўрсатиш, жорий ва бошқа харажатлар ўрин олган);
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 59 трлн 464 млрд сўм;
3. Сув хўжалиги вазирлигига — 10 трлн 410 млрд сўм;
4. Транспорт вазирлигига — 6 трлн 714 млрд сўм;
5. Олий таълим, ан а инновациялар вазирлигига — 6 трлн 280 млрд сўм;
6. Соғлиқни сақлаш вазирлигига — 5 трлн 94 млрд сўм;
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига — 1 трлн 992 млрд сўм;
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — 1 трлн 794 млрд сўм;
9. Маданият вазирлигига — 1 трлн 172 млрд сўм;
10. Спорт вазирлигига — 1 трлн 135 млрд сўм;
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига — 1 трлн 116 млрд сўм;
12. Ташқи ишлар вазирлигига — 1 трлн 27 млрд сўм;
13. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига — 1 трлн 9 млрд сўм;
14. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига — 927 млрд сўм;
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига — 733 млрд сўм;
16. Рақамли технологиялар вазирлигига — 532 млрд сўм;
17. Адлия вазирлигига — 322 млрд сўм;
18. Энергетика вазирлигига — 123 млрд сўм.
Шу ўринда, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун ажратилган маблағлар бўйича аниқ маълумотлар қайд этилмаган.