Ўзбекистон Хитойга қарийб $500 млнлик газ сотди

2024 йилнинг январь-cентябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга 499 миллион долларлик газни экспорт қилди. Бу ҳақида «ТАСС» Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

Январь-сентябрь ойларида Хитойнинг Россиядан газ сотиб олиш кўрсаткичи 23%га ошди.

Мамлакат Хитойга газ экспорти бўйича бешинчи ўринни эгаллайди:

Туркманистон — 7,4 миллиард доллар;
Россия — 6,1 миллиард доллар;
Қозоғистон – 1,05 миллиард доллар;
Мянма — 1,04 миллиард доллар;
Ўзбекистон – 499 миллион доллар.

Иқтисодиёт