Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш корхоналари тўлаган солиқ 28 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-октабр ойларида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 167 629 та юридик шахс томонидан 28,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақида Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шундан, 5,7 трлн сўмдан ортиғи, яъни 20 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 61,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 4,3 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

• ҚҚС – 1,5 трлн сўм; 

• фойда солиғи – 1,4 трлн сўм; 

• акциз солиғи — 811,1 млрд сўм;

• ЖШОДС — 693,4 млрд сўм;

• ижтимоий солиқ — 684 млрд сўм;

• мол-мулк солиғи — 235,3 млрд сўм;

• ер солиғи — 85,9 млрд сўм;

• бошқа солиқлар — 298 млрд сўм.

Иқтисодиёт