Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилмоқда

Капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади – деб хабар беради «Uzbekistan Airports».

Таъмирлаш ишлари 20 июльдан — 7 августгача давом этилиши, маълум қилинди.

Ҳабарларга кўра, реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. Йўловчилар Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида трансферлар билан таъминланади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, аэропорт «Boeing 787» ва «Airbus А330» каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қила бошлайди.

Янгиликлар