Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 аёлнинг 6 нафари қамалди
Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 14 нафар аёл қўлга олинди.
Таъкидланишича, улар Telegram мессенжери орқали алоҳида ҳақ эвазига интим хизматларини таклиф қилаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Миробод тумани ҳокимияти биносида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан, Тошкент шаҳар ҳудудида ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди.
Мазкур судда ҳуқуқбузарлик содир этган 6 аёлга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланган. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.