Шунингдек, юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Харажатларни қоплаш учун фақат имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Таъкидланишича, халқаро имтиҳон тизимларида сертификат олган ёшлар 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилиши лозим бўлади.
Аввалроқ, Табаларга янги ётоқхоналар қуриш учун 4,4 триллион сўм ажратилад ва талабалар ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади деб хабар берган эдик.