«Олмазор» – «Сергели» метро йўналишида қатнов маълум муддатга вақтинча тўхтатилади
25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача «Олмазор» – «Сергели» метро йўналишида қатнови вақтинча тўхтатилади.
Хабарга кўра, бу профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан юз беради. Ушбу йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўлкира ҳаққисиз фойдаланиши мумкинлиги айтилган.