Disney «Кариб денгизи қароқчилари»нинг янги қисмини Жонни Депп иштирокисиз суратга олмоқчи
Тармоқда лойиҳанинг янги персонажи ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
Сўнгги бир неча кун давомида тармоқда Disney «Кариб денгизи қароқчилари-6» фильмида Жонни Деппнинг ўрнига Айо Эдебири номзодини кўраётгани ҳақидаги мишмишлар тарқалмоқда.
Илгари Голливуд актёрининг янги қисмда иштирокини тасдиқлашмаганди, аммо муаллифлар ушбу маълумотни рад этишмаганди ҳам. Мухлислар Жек Қароқчи экранга қайтишидан умид қилишганди.
Хорижий манбаларнинг маълумотига кўра, Disney янги ҳикояга эътибор қаратишга қарор қилган ва у хазина изловчи қароқчилар ҳақида сўзлаб беради.
Хуллас, бош роль «Айиқ» ва «Эббот бошланғич мактаби» фильмларида роль ўйнаган нигериялик актриса Айо Эдебирига тегиши керак эди. Унинг персонажи Энн Бонни — XVII асрда яшаган «денгиз ҳукмдори» лақабли ирландиялик малласоч қароқчи қиз образига асосланиши мумкин.