Қирғизистонда сел оқизиб кетган яна 2 қизнинг жасади Ўзбекистонда топилди
Андижон шаҳридаги Шаҳрихонсой ирригация каналида соат 14:30 да 19 ёшли қиз ва унинг 10 ёшли синглисининг жасади топилди.
Аввалроқ худди шу каналдан уларнинг 6-7 ёшли синглисининг жасади топилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Бундан ташқари, Ўзбекистон чегараси яқинидаги «Оқ-Буура» дарёсидан уч қизнинг онасининг жасади топилгани ҳабар қилинган.
Шунингдек, сел туфайли ёқолган яна бир аёлнинг қидириш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фалокатга 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги тоғ ва адирларида кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши сабаб бўлган.