Бизнесмен ва продюсер Пётр Гаврилов Тимур Ҳайдаров клиникасидаги операциядан сўнг вафот этди

Куни-кеча россиялик таниқли бизнесмен ва продюсер Пётр Гавриловнинг ўлими ҳақидаги хабар тарқалди. Хабар берилишича, эркак пластик хирург Тимур Хайдаров клиникасида ошқозонини кичрайтириш бўйича операциядан сўнг вафот этган.

Операция 17-февраль куни ўтказилган ва ундан сўнг бемор ўзини яхши ҳис қилган, унга тиббий муассасадан жавоб беришган. Аммо бир неча кундан сўнг Пётрнинг аҳволи кескин ёмонлашган.

«20-февраль Гаврилов тез ёрдам хизматини чақирди, кўкрак ва қорин соҳасидаги оғриқлардан, нафас олиш қийинлигидан шикоят қилди. Аммо шифохонага ётқизишларидан бош тортди. Кейинроқ оғриқлар кучайиб, Гаврилов комага тушди ва вафот этди. Дастлабки маълумотга кўра, ошқозон резекциясидан сўнг қонга инфекция тушган», – ёзилган манбаларда.

Тадбиркорнинг қариндошлари Тимур Ҳайдаровнинг клиникаси билан судлашмоқчи — улар аминки, операция пайтида унга инфекция туширишган.

«Билишимча, Тимур Хайдаровнинг бизнесмен ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Операцияни бошқа хирург ўтказган, Тимур эмас. Бундан ташқари, доктор Хайдаров клиникасида ўтказилган операциядан сўнг бемор бошқа клиникага мурожаат қилган, у ерда ҳам уни операция қилишган. Бу ишни тергов ходимлари ўрганганлари маъқул, ва, агар айбдор аниқланса, суд ўз ҳукмини чиқаради», – қайд этди хирургнинг адвокати.

Вазиятга хирургнинг адвокати муносабат билдириб, буни «Тимур шаънини қоралашнинг навбатдаги усули» дея атади.

Шоу-бизнес