Индонезиядаги тошқин қурбонлари сони 50 кишига етди
Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлган сув тошқинлари камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» 0.
Табиий офатларни бошқариш агентлиги расмийсига кўра, камида 37 киши жароҳатланган, яна 27 фуқаро бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, Индонезияда сув тошқинлари шанба куни (11 май) бошланган эди. Уларни кучли ёмғир қўзғатган.