Ўзбекистон паспорти «Henley & Partners» рейтингида юқорига кўтарилди

Ўзбекистон «Henley & Partners» сармоявий компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида 107 давлат орасида 79-ўринни эгаллади.

Фото: «Tez News»

Январь ойига нисбатан мамлакат бир поғонага кўтарилди (80-ўрин эди). Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари 64 давлатга визасиз ташриф буюриши, ёки етиб келгандан cўнг уни расмийлаштириши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон билан биргаликда Куба, Мўғулистон ва Мозамбик давлатлари 79-ўринда жойлашишди.

Янгиликлар