Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Камалов Азамат Жамалович Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото:
Маълум бўлшича, бунга қадар Азамат Камалов турли масъул лавозимларда, Тошкент вилояти ҳокимлигида Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Сирожиддин Қодиров Халқ таълими вазирлигига бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.