Янги Тошкент учун Тошкент вилоятидан яна 122 гектар ер ажратилди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 14 март куни Юқори Чирчиқ туманидан Янги Тошкент шаҳри қурилишига 122,3 гектар ер майдони ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» мурожаатига асосан, туманнинг иккита маҳалласидаги давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгарган ерлар дирекцияга ажратилди. Ташкилот майдонлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олди.
Бериладиган ер участкалари қуйидагича:
• Бордонкўл МФЙдаги 5 та ер контури — 64,54 га;
• Бордонкўл МФЙдаги 1 та ер контури — 10,68 га;
• Дўстлик МФЙдаги 6 та ер контури — 47,1 га.