Асакада 17 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган иншоот 2 млрд сўмга таъмирланади (фото)
Андижон вилояти Асака туманида 17 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган иншоот 2 миллиард сўмга таъмирланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Асака тумани ҳокими 12 октябрда «Нурафшон» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш иншоотини бориб кўрган. Ушбу иншооти бир неча йил давомида аҳолига ҳизмат қилган. Бироқ вақт ўтиб ўз кучини йўқотган.
Ҳозирда ушбу сув иншоотини қайтадан реконструкция қилиш орқали ҳудуддаги «Нурафшон», «Эргашобод», «Ибн Сино» ҳамда «Исломобод» маҳалласида истиқомат қилувчи 17 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.
Сув минораси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, туман ҳокими лойихалар билан танишган. Олиб бориладиган ишларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмга баҳоланаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғурда 157 миллион сўмга қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилганди. Шунингдек, Чортоқ шаҳрига 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилиши хабар қилинди.