Тимур Хайдаров клиникасидаги операциядан сўнг вафот этган бизнесмен ўлими сабабини аниқлашди
Россия ОАВларида россиялик продюсер ва бизнесмен Пётр Гавриловда қорин соҳасининг ўткир яллиғланишини аниқлашгани ҳақида маълумот тарқалди. Касаллик Тимур Хайдаров клиникасидаги операциядан сўнг 2 кун ўтиб ривожланган.
Манбаларда хабар берилишича, 16-февраль куни Пётр Гавриловда лапороскопик бўйлама ошқозон резекциясини ўтказишган. 4 кун ўтиб у қаттиқ оғриқдан шикоят билан клиникага қайтиб келган. Кейинги кун кечки пайт унга диагностик лапароскопия ўтказиб, «перитонит» (ички қорин соҳасининг ўткир яллиғланиши) ташхисини қўйишган.
Шундан сўнг тадбиркорга «даволаниш курси ёзиб», унга жавоб беришган. 23-февраль куни унинг аҳволи яна оғирлашди ва шифохонага ётқизилди. Шифохонада у комага тушди, 27-февраль куни эса вафот этди.