Бухорода йўл қурилишидаги мутассади раҳбар 440 млн сўмни ўзбошимчалик билан сарфлагани учун қамалди

Бухорода йўл қурилиш соҳасидаги мансабдор 440 миллион сўмни ўзбошимчалик билан ўзи норасмий раҳбари ҳисобланган «S.» МЧЖга йўналтиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Tez News»га хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси собиқ раҳбари Ш.Ҳ. ўз мавқеидан фойдаланиб, йўл қурилиш ишлари учун келиб тушган пул маблағларидан 440 миллион сўмини муассис томонидан тасдиқланган устав талабларига зид равишда ишчилар ётоқхонасини таъмирлаш учун ўзбошимчалик билан ўзи норасмий раҳбари ҳисобланган «S.» МЧЖга йўналтириб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 1841-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухорода «Ўзбекнефтгаз» масъул ходимлари салкам 300 миллион сўмлик қувур ва қора металлни талон-торож қилгани ҳақда хабар берилган эди. Бундан ташқари, Тошкентда 200 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган собиқ ширкат раҳбари қўлга олинган эди.

Янгиликлар