Булунғур тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси тайинланди

Булунғур тумани ҳокимининг 3 августдаги тегишли фармойишига биноан Умаров Шарифхон Саидхон ўғли туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Ш.Умаров 1991 йилда Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозим 2020 йил 20 майдан буён вакант қолаётган эди. Аввалроқ шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинлангани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар