2021 йилдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида чет тилни билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовлари амалга оширилади
23 февраль куни АОКАда матбуот анжуманида 2021 йилдан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларида чет тилни билиш даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўтказилиши маълум килинди. Бу ҳакда Tez News мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида чет тилни билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовлари амалга оширилади. Бундан аввал синовлар фақат Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган.
Шунингдек, 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар учун тест синови ташкил этилгани таъкидланди. Синовда 135 нафар талабгор қатнашган.
Қайд этилишича, 2020 йилда Давлат тест маркази томонидан Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўқитувчилар учун Aptis малака тести синовларини ўтказиш йўлга қўйилди. Келаси йил якунига қадар чет тилларидан янги форматдаги кўп даражали тест тизими амалиётга жорий этилиши режалаштирилмоқда.