Лола якка концертининг санасини маълум қилди
Хонанда бошқа тафсилотларни ҳали очгани йўқ.
Куни-кеча ўзбек шоу-бизнеси ижрочиси Лола Йўлдошева мухлисларини қувонтирди. Ижодкор неча йил деганда илк бор якка концерт беришини маълум қилди.
«2024-йил 27-, 28- ва 29-сентябрь кунлари», — хабар берди хонанда.
Ижодкор бу ҳақда илк бор сўзлаётганини айтди, аммо бошқа тафсилотлар билан бўлишмади.