«Асосий мақсадим ҳомиладор бўлиш»: Муниса Ризаева она бўлиш нияти борлигини айтди
Ижтимоий тармоқларда хонанда Муниса Ризаеванинг интервьюсидан парча «вируслашишда» давом этяпти. Унда ижрочи никоҳи, ижоди ва келажакдаги режалари ҳақида очиқ-ошкор сўз юритган.
Маълум бўлишича, айни дамда хонанданинг асосий мақсади — она бўлиш.
«Биз ҳозир турмуш ўртоғим билан турли даволаниш курсларини ўтяпмиз, турмуш тарзимизни назорат қиляпмиз ва ота-она бўлишга тайёргарлик кўряпмиз. Мен болаларни жудаям яхши кўраман ва она бўлишга тайёрман», – деди у.
Юлдуз агар ўйлагани амалга ошса, жорий йилнинг куз ойига режалаштирилган концертини кўчиришга тўғри келишини қўшиб ўтди.