«У бувимнинг ҳисобига ҳайп қиляпти»: Марьям Тиллаева гўёки Татьяна Каримова ҳайдаган машина сотуви бўйича ўз фикрини билдирди
Биринчи президентнинг невараси Каримованинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаганини маълум қилди.
Тармоқда маҳаллий автоблогер сотувга қўйилган «Lexus RC-350 F Sport» русумли автомашинани кўрсатаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди.
Видеоролик муаллифининг сўзларига кўра, автомобилни қачонлардир биринчи президентнинг хотини Татьяна Каримова бошқарган.
Бунга жавобан Татьяна Каримованинг невараси Марьям Тиллаева ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
«Бувимнинг ҳаётда ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган. У бирор марта ҳам ҳайдовчилик учун имтиҳон топширмаган. Қандай қилиб, кап-катта одамда ҳайп қилиш мумкин?», – изоҳ қолдирди Тиллаева.
Ушбу автомобилнинг таснифлари ҳақида сўзлайдиган бўлсак, «Lexus RC-350 F Sport» 318 та от кучига тенг 3,5 литрли двигателга эга. Купе 8 даражали автоматга эга, ҳар 100 километрда 10 литр бензин сарфлайди (ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра).
Мазкур автомобиль $49 мингга сотилмоқда.