Ўзбек блогерлари Нью-Йорк кўчаларида хоразмча лазгига рақс тушишди
Фойдаланувчилар уларни лайк ва изоҳлар билан қўллаб-қувватлашди.
Бир неча кун аввал таниқли ўзбек блогери Бобур Мансуров Нью-Йоркка отланди. Куни-кеча у мухлисларини қувонтирган видеоролик суратга олди.
Маълум бўлишича, блогер ва унинг ўзбекистонлик дўстлари Нью-Йорк кўчаларида хоразмча лазгига рақс тушишга қарор қилишган.
«Биз миллий ашулаларимизни бутун дунёга эшиттиришимиз керак», – деди у.