Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида авиақатновлар 14 сентябрдан қайта тикланади

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 14 сентябрдан бошлаб мунтазам авиақатновлар тикланади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 сентябрдан бошлаб Тошкент—Бишкек—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиарейсларнинг амалга оширилиши бошланади. Парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Ушбу йўналиш учун авиачипталар савдоси бошланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда кириб-чиқишга 1 сентябрдан рухсат берилган.

Аввалроқ 11 сентябрдан Тошкент—Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тиклангани, Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиақатновларни қайта тиклаши ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент—Токио—Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар вақти эълон қилинган.

Янгиликлар