Ўзбекистонда яна 607 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди
Ўзбекистонда 17 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 607 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, беморларнинг
- 392 нафари Тошкент шаҳрида;
- 186 нафари Тошкент вилоятида;
- 7 нафари Андижон вилоятида;
- 7 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 31 580 (+607) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган. Мамлакатда 4 109 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.