Ўзбекистонда 25 октябрдан транспорт ҳаракати чекланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистонда 25 октябрь, якшанба кунидан бошлаб транспорт чеклови қайта тикланиши ҳақдаги хабар рад этилди.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, дам олиш кунларида автотранспортлар ҳаракатига чеклов ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон эканлиги маълум қилинди. Маълумот учун, аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўладиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 5 сентябрдан кейин қайси карантин чоралари сақланиб қолиниши аниқ бўлгани ҳақда хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 5 сентябрдан йўналишли таксида йўловчи ташишга рухсат берилиши ва мунтазам халқаро авиақатновлар босқичма-босқич тикланиши ҳақида маълум қилинган.

Янгиликлар