Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 643 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 18 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 643 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра:

  • Тошкент шаҳрида 402 нафар;
  • Тошкент вилоятида 165 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар;
  • Бухоро вилоятида 20 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Навоий вилоятида 3 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Мамлакатда жами 32 223 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган. 4 052 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 518 (+166) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар