Ўзбекистонда яна 252 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг
- 222 нафари Тошкент шаҳрида;
- 26 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди. Ҳозирда 4048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.