«Мендан фойдаланишларидан чарчадим»: Марьям Тиллаева кўзида ёш билан видео суратга олди
Юлдуз Instagram-аккаунтда ҳасратлари билан бўлишди.
Ўзбек каналларида ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева иштирокидаги видео пайдо бўлди. Қиз мухлислари билан сирлашиб, кўзида ёш билан муаммоларини сўзлаб берди.
«Нимага ҳозир ҳамма нарса бунчалик мураккаб? Одамлар мени шунчаки бировнинг қизи ёки невараси сифатида қабул қилишларидан чарчадим. Атрофда ҳамма шундан фойдаланишга ҳаракат қилади, ва бу ҳамма соҳага, ҳатто бизнесга ҳам тааллуқли. Мен жиддий нарсаларга қодирлигимни одамларга исботламоқчиман», – деди блогер.
Қайд этиш лозимки, бундан аввал ҳам Марьям Тиллаева одамлар уни оддий блогер сифатида қабул қилмай, унинг оиласига «ёпишиши»ни кўп марта айтган эди.